Суперлига 4-турида "Шерлар" "Навбаҳор"ни қабул қилиб, ажойиб ғалабани қўлга киритишди.
Славче Войнески ушбу ўйинда Мираҳмадовни асосий ҳужумчи сифатида дастлабки дақиқалардан майдонга туширди. Алибоев ўйнай олмагани сабабли ярим ҳимоя марказида Ҳамробеков ва Собирхўжаев жуфтлиги ҳаракат қилди. Черан эса ҳужум ортида ўйнади. Биринчи бўлимда беллашувнинг аксарият қисмида жамоамиз тўпни рақиб майдони тарафда назорат қилди. 3-дақиқада Эркинов бир неча ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозага аниқ зарба йўллади. Бу ҳолатда наманганликлар посбони тўпни қийинчилик билан қайтарди. Кейинроқ эса Мираҳмадов қулай имкониятдан кучли зарба йўллай олмади. Бўлим ўрталарида Алижонов ва Чераннинг зарбаларига аниқлик етишмади. 43-дақиқада жарима майдони ичида Драган аниқ зарба берди, аммо бу сафар ҳам рақиб посбони тўпни қайтарди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизнинг устунлиги давом этди. 61-дақиқада Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Эркинов боши билан дарвозага тўғри йўллай олмади. Бир оздан сўнг Турғунбоев узатган тўпга уч нафар футболчимиз етиб бора олмади. Устунлигимиз 83-дақиқада самара келтирди. Шаркич қанотда рақибни алдаб ўтиб, тўпни Черанга оширди. Драган эса дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва Суперлигада ўзининг 100-голини урди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади. "Пахтакор" муҳим учрашувда ажойиб ғалабани тантана қилди.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 1:0 (0:0)
1 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 12767 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Сидоров, Б.Шавкатов, И.Ильин.
ВАР ҳаками: А.Рисқуллаев.
ВАР ёрдамчи: З.Абдураҳмонов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев (Аъзамов, 89), Черан, Эркинов (Рашидов, 90+2), Мираҳмадов (Шаркич, 80).
"Навбаҳор": Юсупов, Ашурматов, Аҳмедов (Тўхтасинов, 65), Искандеров. Болтабоев (Ғанихонов, 86), Голбан, Жокич, Ҳошимов, Андреев, Григалашвили (Собиржонов, 65), Марушич (Кенжабоев, 86).
Гол: Черан, 83 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Искандеров, 73. Болтабоев, 75. Ҳошимов, 86. Ғанихонов, 87. Сайфиев, 88.