Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси "Металлург"дан йирик ҳисобда устун келди

Клуб янгиликлари

Аёллар олий лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" "Чилонзор" стадионида "Металлург"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4 тўп киритди. Ўйин бошиданоқ устунликка эришган қизларимиз 8-дақиқада ҳисобни очишди. Камола Эркинова яқин масофадан дарвозани ишғол қилишга эришди. 30-дақиқада эса Розиябону Асқарова 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади - 2:0.

Иккинчи бўлим бошида суръатни янада оширган "Пахтакор" тезкор икки гол урди. Асқарова жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаган бўлса, 60-дақиқада Тожинисо Рашидова жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади ва якуний натижани ўрнатди - 4:0.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 4:0 (2:0)
30 март. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 40 томошабин.
Ҳакамлар: А.Сидорова, М.Муралиева, З.Ортиқбоева, Р.Юсупова.
Назоратчи: Ш.Бозоров.
Комиссар: Ю.Панина.
"Пахтакор": Телешева, Ҳикматова, Ҳожиева, Асқарова, Тагирова, Саидова, Рашидова (Эргашалиева, 82), Эшмаматова, Искандарова, Пайзиқулова (Захаренко, 61), Эркинова (Нажафалиева, 86).
"Металлург": Орзиқулова (Эргашева, 58), Мирзаёрова, Жўрабоева, Абдувоҳидова, Даулбаева, Бобоева, Норматова, Юсупова, Эшмуродова (Саидаббосова, 66), Ғаниева (Алиева, 31), Турғунбоева (Садақулова, 58).
Голлар: Эркинова 8, Асқарова 30, 53, Рашидова 60.
Огоҳлантиришлар: Ғаниева, 4. Эшмаматова, 51. Пайзиқулова, 56. Жўрабоева, 85.