Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" билан беллашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 4-тур баҳслари учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.

"Навбаҳор" билан беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида саккиз ўйинда ишлаган ва уларнинг ҳаммасида жамоамиз зафар қучган. Сўнгги марта у жамоамиз иштирокида жорий йил бошида "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги учрашувида ҳакамлик қилган.

"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Илья Илин (Бухоро).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент).
VAR ассистенти: Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон).
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.