Клуб янгиликлари

"Пахтакор" назорат баҳсида "Бунёдкор"дан устун келди

Клуб янгиликлари


Терма жамоалар билан боғлиқ танаффусда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Бунёдкор" билан назорат беллашуви ўтказилди.

Кўплаб футболчилар терма жамоалар йиғинига жалб этилгани сабабли мазкур учрашувда Славче Войнески ёшлар жамоасининг бир неча футболчиларини ҳам майдонга туширди. Биринчи бўлимда Розиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Шаркич ҳисобни очди. 16-дақиқада эса "Бунёдкор" ҳам пенальтидан бунга жавоб берди. Побулич имкониятдан унумли фойдаланди. 35-дақиқада Мираҳмадов собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. У Алибоевнинг узатмасидан сўнг яқин масофадан кучли зарба билан гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда ёш футболчилар майдонга тушишди. 73-дақиқада Ўринбоев дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни аниқ йўллади - 3:1. Ўйин охирларида Суюнов Полубичнинг пенальтидан иккинчи уринишини бартараф қилиб, тўпни қайтариб юборди. Баҳс жамоамизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 3:1 (2:1)
Ҳакам: Виктор Серазетдинов.
"Пахтакор": Суюнов, Азмиддинов (Эргашбоев, 67), Ларин, Аъзамов (Асқаров, 63), Хаджиев, Розиев (Поёнов, 72), Ёқубов (Ўринбоев, 63), Алибоев (Исломов, 79), Шаркич, Черан (Жабборов, 74), Мираҳмадов.
Голлар: Шаркич 8-пен, Мираҳмадов 35, Ўринбоев 73 - Побулич 16-пен.