Клуб янгиликлари

ЎФА Кубогида тарбияланувчиларимизда ғалабалар

Клуб янгиликлари

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ЎФА Кубоги мусобақаси тўрт ёш тоифасида ўтказилмоқда.

Унда академиямизнинг 2006 (Алексей Николаев), 2007 (Шуҳрат Бўриев), 2008 (Бобур Абдураҳмонов) ва 2009 (Азиз Талхатов) йилларда таваллуд топган футболчиларидан иборат жамоалар иштирок этмоқда. Дастлабки ўйинларда "Пахтакор" Тошкент вилояти футбол ассоциацияси жамоаларига қарши беллашувларда ғалаба қозонди. Унда қуйидаги натижалар кузатилди:

2009 йил - 4:0
2008 йил - 4:1
2007 йил - 3:1
2006 йил - 5:0

АГМК билан бугун ўтган беллашувларда эса шундай натижалар қайд этилди:
2009 йил - 8:0
2008 йил - 7:0
2007 йил - 3:0
2006 йил - 11:1