8-23 март кунлари Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси Кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Унда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Олимпик", АГМК ва "Металлург" клуби ёш футболчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Гуруҳ босқичи тизимида ўтган турнирда жамоалар ўзаро бир мартадан майдонга тушишди. 5 рақибга қарши барча беллашувда ғалаба қозонган ёш футболчиларимиз мусобақа ғолибига айланишди. "Пахтакор" U-19 натижалари билан танишинг:
"Пахтакор" - "Металлург" 5:2
"Пахтакор" - "Олимпик" 4:1
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1
"Пахтакор" - АГМК 4:0
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:0
U-19 жамоасини Дмитрий Ан бошқараётган бўлса, унга Отабек Мансуров ва дарвозабонлар мураббийи Валерий Карпенко ёрдам бермоқда.