Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал биринчи ўйинида “Пахтакор” 22 май куни “Насаф”ни қабул қилади.
Ушбу клублар ўйинлари Ўзбекистон Кубогида тез-тез кузатилади ва деярли классик қарама-қаршиликлардан бири ҳисобланади. Жамоалар кубок беллашувларида ҳозиргача 14 марта тўқнаш келганлар. Уларнинг 6тасида “Пахтакор”, 3тасида “Насаф” зафар қучган. 5 учрашув дуранг билан якунланган. Икки бор ҳал қилувчи финал ўйинида тўқнашув кузатилиб, ҳар икки беллашувда “шерлар” муваффақиятга эришганлар.
Учрашувни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Тимур Галеев ва Акбар Пўлатов ёрдам беришади.
“ПАХТАКОР” - “НАСАФ”
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
Учрашув “Пахтакор” стадионида 22 май, душанба куни 19:00да бошланади. Жавоб беллашуви 30 май куни “Насаф” майдонида ўтказилиши режалаштирилган.