ПФЛ Суперлига 3-тур ўйинлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Олимпик" билан 16 март куни ўтадиган ўйинда бухоролик Элёр Турсунов ҳакамлик қилади. Унга Шерзод Камаров ва Сардор Ҳакимов қанотларда ёрдам беради. Турсунов ҳозирга қадар "Пахтакор" иштирокидаги уч беллашувда ишлаган. Уларда икки ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этилган.
Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Ушбу тизим учун асосий ҳакам сифатида Акобир Шукуруллаев фаолият кўрсатади.
"ОЛИМПИК" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Шерзод Камаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Рустам Чориев (Термиз).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент).
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко (Тошкент).
Комиссар: Алишер Файзиев.