"Пахтакор" U-21 жамоаси 2-турда "Нефтчи"дан Иминовнинг ягона голи эвазига устун келди.
Ўйинда тўпни назорат қилиш ва голли вазиятлар яратишда яққол устунлик ёш футболчиларимиз тарафида бўлди. Бироқ юзага келтирилган имкониятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Ягона гол 42-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов ҳисобига ёзилди. У 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ғалаба голи муаллифига айланди. Бир неча ҳолатларда рақиб дарвозабони жамоасини голлардан қутқариб қолди. Файзуллаев, Турдимуродов, Розиев, Жабборов, Азмиддиновнинг уринишларидан кейин "Нефтчи" посбони маҳорат кўрсатди. Кичик ҳисобда зафар қучган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 1:0 (1:0)
11 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 67 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Набиев, Д.Тиллоев, Ш.Мақсудов, Н.Мустафин.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Боймуродов, Пўлатов, Азмиддинов, Ашуров, Асқаров, Файзуллаев, Иминов (Мансуров, 82), Холматов (Исломов, 88), Розиев (Абдулазизов, 82), Ўринбоев (Жабборов, 60), Турдимуродов.
"Нефтчи": Асқаралиев, Ёқубжонов, Турғунов, А.Олимов, Рўзиев, Мадаминов, М.Олимов, Баҳодиров (Иброҳимов, 46), Муҳаммадов (Назиров, 46), Валиев, Рустамов.
Гол: Иминов, 42 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Мадаминов, 5. Иминов, 10. Ўринбоев, 50. Турғунов, 77. Асқаров, 81.