"Пахтакор" бош мураббийлар "Нефтчи" билан ўйиндан кейин беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Бугун қийин ўйин ўтказдик. Йигитларга кийиниш хонасида ушбу баҳсдан фақатгина ғалаба ва уч очко олганимизни айтдим. Аммо ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Биз кўрсатишимиз керак бўлган футбол бу эмас. Ўз ўрнида баъзида шундай оғир баҳсларда ютиш ҳам қийин. Вазиятларни юзага келтирдик, бироқ футбол сифати яхши бўлмади. Рақибни эса жиддий қаршилик қилгани билан табриклайман. Улар ўйин охиригача кескинлик тақдим этишди. Машғулотларда ўзимиз хоҳлайдиган ўйинни маромига етказишга интиламиз. Рақиб камчилик бўлиб қолганда бундан ўзимиз учун фойда чиқаришимиз лозим.
Гол уриш борасида меъёр бўлиши лозим. Черанга боғланиб қолиш яхши эмас, бироқ у қанча кўп гол урса, шунча яхши. Мен унинг голлар ураётганидан хурсандман. Масалан, кеча Бензема 3 та гол урди ва мен бу Анчелоттининг муаммоси деб ўйламайман.
Мослашиб олиш учун Оливер Шаркичга вақт керак деб ўйлайман. Чунки у Ўзбекистонга дунёнинг умуман бошқа бурчагидан келди. Ҳатто, ички чемпионатда ўйнаган Азиз Турғунбоевга ҳам "Пахтакор" ўйинига мослашиш учун 6 ой керак бўлган.
Вазиятлардан фойдаланиш борасида анчагина камчиликлар бор. Бунинг устида машғулотлар давомида тинмай ишламоқдамиз. Асосий муаммо сифатида сўнгги пасни бериш ва диққатни жамлашни кўрсатган бўлардим.
Шерзод Аъзамовни мен ёки бошқа кимдир сардор қилиб тайинлагани йўқ. Бу жамоа аъзоларининг қарори эди. Улар доим бирга юради ва ким сардорликка лойиқлигини яхши билишади. Шерзод нафақат мен, балки клуб учун жуда муҳим шахс. У бугун майдонга тушмаган бўлса ҳам жамоа етакчиси ҳисобланади.