Клуб янгиликлари

Рустам Дўрмонов "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинларининг ўзаро тўпурари

Клуб янгиликлари
"Нефтчи" билан учрашув арафасида ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлашда давом этамиз.

Рустам Дўрмонов фарғоналиклар сафида 12 бор жамоамиз дарвозасини ишғол қилиб, тўқнашувлар тўпурари ҳисобланади. Анвар Бердиев эса 8 гол муаллифига айланган. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ҳамда Игорь Сергеев 6тадан тўп киритган. Шунингдек, Шуҳрат Мақсудов ва Равшан Бозоров ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Мақсудов ҳамда Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол уришга муваффақ бўлган.

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинлари тўпурарлари
12 - Рустам Дўрмонов
8 - Анвар Бердиев
6 - Дилмурод Назаров, Игорь Сергеев
5 - Шуҳрат Мақсудов, Равшан Бозоров.