Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйини чипталари сотувга чиқди

Клуб янгиликлари

10 март куни ўтказиладиган "Пахтакор" - "Нефтчи" баҳсига чипталар сотувга чиқарилди.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 10 март, пайшанба куни соат 18:30да бошланади. Ўйиннинг танаффус пайтида чипталар орқали ўйналадиган ижтимоий акцияда иштирок этиб, "Пахтакор" футбол клуби ҳомий ва ҳамкорларидан эсдалик совғаларини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Чипталар стадион кассаларида 10 ва 25 минг сўмдан сотилмоқда.

Футбол мухлисларини 10 март куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!