Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз "Динамо" дарвозасига жавобсиз беш тўп киритди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-21 жамоаси мавсумни йирик ҳисобдаги ютуқ билан бошлади.

Самарқандда "Динамо" ёшларига қарши учрашувда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари тўлиқ устунликка эришиб, мезбонлар дарвозасига беш гол уришга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлимда Аббос Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов киритган икки тўп амалда ўйин тақдирини ҳал этди. Танаффусдан кейин эса Руслан Розиев дублга эришган бўлса, Шаҳриёр Жабборов ҳам ўз ҳисобига бир тўп ёзиб қўйди. 5:0 ҳисобида зафар қучган ёшларимиз мавсумни ажойиб бошлашди. Навбатдаги турда U-21 жамоамиз 11 март куни "Нефтчи"га қарши майдонга тушади.

"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:2)
4 март. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 89 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, Ш.Камаров, С.Ҳакимов, А.Ахтамов.
Назоратчи: К.Смирнов.
"Динамо": Раҳматов, Фотеев, Мирзаев, Эргашев (Зиёдиллаев, 73), Маликов (Жўраев, 46), Мамадаминов (Гулматов, 69), Мусурмонов (Козимов, 46), Аҳмедов, Фарҳодов (Оқбўтаев, 46), Абдусаломов, Саидмуродов.
"Пахтакор": Исақов, Розиев, Асқаров, Эргашбоев (Жабборов, 21), Файзуллаев (Мифтахуддинов, 86), Пўлатов, Ашуров, Ўринбоев (Абдулазизов, 75), Турдимуродов (Мансуров, 75), Поёнов (Позилов, 86), Азмиддинов.
Голлар: Файзуллаев, 26 - 0:1. Турдимуродов, 32 - 0:2. Розиев, 47-пен - 0:3. Жабборов, 82 - 0:4. Розиев, 85 - 0:5.
Огоҳлантиришлар: Пўлатов, 35. Фотеев, 46.