Суперкубок ўйини билан солиштирганда асосий таркибда икки ўзгариш бўлди. Кичик жароҳати бор Алижонов ва Рашидов ўрнида дастлабки дақиқалардан Ёқубов ҳамда Эркинов ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Бурчак зарбаларидан кейин Хаджиев ва Ҳамробековнинг зарбалари ноаниқ чиқди. Мезбонларда эса Шокир Йўлдошевнинг яқин масофадан уриниши ноаниқ кетди. Тобора жарима майдонига яқинлашиб борган футболчиларимиз 31-дақиқада ҳисобни очишди. Чиройли ҳужум якунида Эркиновдан тўпни қабул қилиб олган Турғунбоев зарба йўллади. Рақиб посбони қайтарган тўпни Черан яқин масофадан дарвозага қийинчиликсиз йўллади - 0:1. Кейинги дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Йованович тепган тўп тўсинга тегиб қайтди. 34-дақиқада эса Турғунбоев-Алибоев-Эркинов ижросидаги ҳужумни Ҳожимат дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олиш билан якунлади - 0:2. Биринчи бўлим шу ҳисобда ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлимда ҳам "Пахтакор" ўйинни назорат қилишда давом этди. 55-дақиқада Хаджиевнинг боши билан берган зарбаси салгина ноаниқ чиқди. Кейинроқ Черан ва Алибоевнинг 20 метрлардан зарбалари устун ёнидан ўтиб кетди. Ўйин охиригача хотиржам тўпни назорат қилган жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперлигада мавсумни чиройли ютуқ билан бошлади
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:2)
3 март. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 10895 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, Р.Нугманов, Д.Сайлавов, Н.Қосимов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.
"Динамо": Прекович, Йованович, И.Йўлдошев, Исмоилов, Ш.Йўлдошев (Эргашев, 66), Музаффаров, Шарипов (Раҳматов, 63), Жумаев, Нурматов (Алимов, 63), Глишич (Рашидов, 76), Чумак (Исроилов, 66).
"Пахтакор": Қувватов, Ёқубов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Алибоев, Эркинов (Холматов, 71), Собирхўжаев (Мираҳмадов, 71), Турғунбоев (Шаркич, 86), Черан.
Голлар: Черан, 31 - 0:1. Эркинов, 34 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Чумак, 40. Ёқубов, 75.