"Бунёдкор" билан учрашувдан "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи бўлимда тактик ва техник тарафдан хатоларга йўл қўйдик, ўйинимиз ўхшамади. Бунда хатони ўз зиммага оламан. Ёшроқ жамоаларга қарши ўйинларда ўз кучига ортиқча баҳо бериш кузатилади. Танаффусгача бунга барҳам бера олмадик. Натижа ўйинга мос деб биламан. Биринчи бўлимда мезбонлар, иккинчи бўлимда биз устунлик қилдик. Асосий таркибда 13-14 нафар футболчи хизматидан фойдаланяпмиз. Барибир юклама таъсири сезилади. Йигитлар мураккаб вазиятдан чиқиб кетишди. Уларга бунинг учун раҳмат айтаман. Футболчилар ўйинни ўзларига олиши тарафдориман. Ўзбек футбол техник маҳорат эгалари билан машҳур бўлган. Икки ҳафтада кўп ўзгаришлар қийин. Биз ўсишга уриняпмиз. Ҳолатимизни яхшилаб боришга интиламиз.