ПФЛ Суперлиганинг илк тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Сафарда "Динамо"га қарши ўтадиган баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача юқори лигада "Пахтакор" иштирокидаги 22 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 16 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 5 бор мағлубиятга учраган.
Агишевга қанотларда Ришат Нугмонов ва Дониёр Сайлалов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Найим Қосимов ишлайди.
"ДИНАМО" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Ришат Нугмонов (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент), Найим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.