Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг янги футболчилари билан таништириш маросимига таклиф этамиз

Клуб янгиликлари

1 март, сешанба куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида жамоамиз сафига янги келиб қўшилган футболчилар билан таништириш маросими бўлиб ўтади.

Унда Камен Хаджиев, Алексей Ларин, Оливер Шаркич, Миржаҳон Мираҳмадов, Икром Алибоев ва Сардор Рашидов иштирок этиб, ОАВ саволларига жавоб қайтаради. Шунингдек, клуб раҳбарияти ҳам анжуманда қатнашади.

Маросим сешанба куни соат 11:00да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади.