Войнески: - Футболчиларимни табриклайман. Улар майдонда борларини беришди, имкон борича яхши ўйнашга интилишди. Яхши шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Биринчи бўлимда баъзи хатолар юзага келди, тўп узатишларда камчиликлар кузатилди. Танаффусда буни тузатиш устида гаплашдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни назорат қилдик. Устунлигимиз фойда берди. Суперкубок бизга қўшимча масъулият юклайди. Мавсум якунида ҳам совринларни қўлга киритган ҳолда учрашишни истайман.
Суюновнинг эски жароҳати безовта қилди. Тўлиқроқ маълумотни кейинроқ билиб оламиз.
Барча футболчида имконият бўлади. Қандай ўйнашимиз турли ҳолатларга боғлиқ. Алдамчи тўққизлик ёки бошқа вазифалар юкланган ҳолда футболчиларни майдонга туширишим мумкин. Улар турли ҳолатларга тайёр туриши керак.
Ҳужумкор футбол ўйнаймиз. Лекин бу дегани тўпни олдиндаги ўйинчига тепиш дегани эмас. Тўпни назорат қилиш, ҳимояланиш, зарур пайтда ўзгаришлар қилиш ҳам бунинг жиҳатлари. Биз ҳужумкор футбол намойиш этишга уринамиз.
Черан: - Ўтган йили кубок финалидаги баҳсдан кейин бу ўйин катта аҳамиятга эга эди. Жамоалар бир-бирини яхши билади. Ғалаба қозониб, Суперкубокни ўзимизники қилиб олдик. Мавсумни энди бошлаяпмиз ва ҳар бир ўйинга тайёр туришимиз лозим.
"Пахтакор" - иккинчи уйим. Бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаганман.