Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 2-бор Суперкубокка эга чиқди

Клуб янгиликлари
Мазкур ўйинда бош мураббий Славче Войнески ўзининг расмий дебютини ўтказди. У "Динамо" Киев билан кечган назорат беллашувидаги асосий таркибни ўзгартирмади. Ҳимоя марказида Ларин-Хаджиев тандеми ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда хавфли ҳолатлар унчалик кўп юзага келмади. Рақибдан Станоевичнинг уриниши ёдда қолди холос. Жамоамиздан эса Алижоновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетган бўлса, Турғунбоев ва Рашидовнинг аниқ зарбаларидан кейин рақиб посбони Эргашев тўпни қайтарди. 

Танаффусдан кейин ташаббусни қўлга олган жамоамиз 61-дақиқада ғалаба голини урди. Сайфиев ва Турғунбоев ижросидаги ҳужумни Черан боши билан берган аниқ зарба орқали самарали якунлади. Драган ўтган йили ҳам Ўзбекистондаги футбол мавсумини ўзининг голи билан очиб берганди.

Кичик ҳисобдаги ютуқни сақлаб қолган "Пахтакор" 2-марта Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди. Славче Войнески эса дебютини соврин ютиш билан бошлашга эришди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:0 (0:0)
27 февраль. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 7200 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Усмонов, Б.Шавкатов, Ғ.Жўраев.
ВАР ҳаками: А.Рисқуллаев. 
Назоратчи: Б.Намозов. 
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 45+1), Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Алибоев, Собирхўжаев (Шаркич, 81), Рашидов (Эркинов, 81), Турғунбоев (Ёқубов, 90+3), Черан.
"Насаф": Эргашев, Саидов, Ғайбуллаев, Эшмуродов, Насруллаев, Мозговой, Станоевич (Абдураҳимов, 80), Муҳиддинов, Соловьёв (Холмуродов, 80), Нуруллоев (Алиқулов, 87), Норчаев.
Гол: Черан, 61 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Сайфиев, 12. Станоевич, 19. Турғунбоев, 49. Алибоев, 53. Қувватов, 75. Черан, 84. Ҳамробеков, 86. Холмуродов, 90+3.