Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф". Ўзбекистон Суперкубоги ўйини превьюси

Клуб янгиликлари

27 февраль куни "Шерлар" Яйпанда "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоамиз суперкубокда тўрт бор майдонга тушиб, улардан охиргисида ғалаба қозонган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив", 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган, ўтган йили эса "Насаф" Чераннинг голи эвазига мағлуб этилган. Суперкубокдаги учрашув жамоамизнинг янги бош мураббийи Славче Войнески учун расмий дебютга айланади.

Беллашувни жамоамиздан Шерзод Аъзамов, рақибдан эса Ойбек Бозоров дисквалификция сабабли ўтказиб юборади. Мазкур баҳсда "Пахтакор" таркибида бир неча футболчилар ўз дебютларини ўтказиши мумкин. Таъкидлаш лозим, "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет учинчи марта соврин учун ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келмоқда.

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги беллашув 27 февраль, якшанба куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида соат 16:00да бошланади.