"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Жасур Ёқубов "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.
23 ёшли ҳимоячи Суперлигада ҳозиргача 23 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган. Аввалги мавсумни Жасур "Сурхон" сафида ўтказган. У эркин агент сифатида таркибимизга келиб қўшилди. Умид қиламизки, Ёқубовнинг "Пахтакор"даги фаолияти ғалаба ва совринларга бой бўлади.
"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Жасур!