Клуб янгиликлари

Сафарда йирик ғалаба: "Обод" - "Пахтакор" 1:4

Клуб янгиликлари

Биринчи даврани жамоамиз йирик ғалаба билан якунлади.
 

Илк кескин ҳолатнинг ўзида Соломин боши билан зарба берди ва Рибкин қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Норхонов ҳисобни очди. Кейин устунликни сезиларли кўринишга келтирган “Пахтакор” бўлим охиригача ўйин тақдирини деярли ҳал этди. Каримов бажарган жарима зарбасидан сўнг тўп тўғри дарвозага бориб тушди. 39-дақиқада Каримов оширган тўпни ҳимоячилар таъқибидан осонликча қочган Сергеев дарвозага йўллади – 1:2. Бўлим якунланиши арафасида Каримов бир уринишда тўпни Сергеевга ташлади. Игорь эса қанотдан олдинга қўшилган Машариповга зарба берадиган қилиб узатди ва Жалол имкониятдан унумли фойдаланди.
 

Иккинчи бўлимда Сергеевга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Искандеров гол урди. Мезбонлар эса Тожиев тўпни қўли билан ўйнагач, шундай имкониятга эга бўлишди. Норхоновнинг зарбасидан сўнг Рибкин тўпни қайтарди. Шу тариқа "Пахтакор" биринчи даврани 27 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада тугатди.
 

“ОБОД” – “ПАХТАКОР” – 1:4 (1:3)
30 июнь. Тошкент. “Жар” стадиони.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, Р.Нўъмонов, С.Еремеев.
Назоратчи: Д.Роман.
“Обод”: Ҳамроев, Ҳусинов, Комилов, Ғиёсов, Умиров, Қаҳрамонов, Ҳасанов, Тўрақулов (Мажидов, 58), Искандаров (Матмусаев, 62), Соломин (Жасурхўжа, 83), Норхонов.
“Пахтакор”: Рибкин, Андреев, Тожиев, Ораховац, Исматуллаев, Аҳмедов (Отахонов, 65), Болтабоев, Машарипов (Тўраев, 75), Каримов, Искандеров, Сергеев (Толипов, 80).
Голлар: Норхонов, 17 – 1:0. Каримов, 27 – 1:1. Сергеев, 39 – 1:2. Машарипов, 45+2 – 1:3. Искандеров, 57-пен – 1:4.
Фойдаланилмаган пенальти: Норхонов, 67.
Огоҳлантириш: Комилов, 56.