Клуб янгиликлари

Ўйиндаги устунлик натижада акс этмади

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Туркия йиғинидаги охирги назорат баҳсини Украинанинг "Динамо" клубига қарши ўтказишди.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида киевликлар фаолроқ кўринишди ва Караваевнинг хавфли зарбаси ёдда қолди. Шундан сўнг "Пахтакор" кўпроқ олдинга ўтиб, рақиб дарвозаси олдида кескин ҳолатлар юзага келтирди. Рашидовнинг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, Черан ва Турғунбоевнинг аниқ уринишларидан кейин Бойко тўпни қайтарди. "Динамо"дан бир вазиятда Де Ла Пена майдон марказидан тўпни Суюнов устидан ошириб ташлашга уринди, аммо мўлжалда адашди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз яхшироқ бошлади. Рашидов ва Эркиновнинг хавфли зарбалари салгина ноаниқ кетиб, голга айланмади. Киевликлардан эса Сидорчук ноаниқ зарба берди. Караваевнинг жарима майдони ичидан тепган тўпини Суюнов ушлаб олди. Охирги 10 дақиқаликда учта яққол голли вазиятда рақибга омад кулиб боқди. Дастлаб Алижоновнинг зарбасидан тўп тўсинга тегиб қайтди. Кейин эса Турғунбоев ва Мираҳмадовнинг аниқ зарбаларидан сўнг "Динамо" посбони жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Шу тариқа ўйинда устунроқ ҳаракат қилган жамоамиз номдор рақиб билан дуранг ўйнади.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" КИЕВ - 0:0
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Хаджиев, Ларин, Турғунбоев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Шаркич, 70), Рашидов (Холматов, 82), Алибоев, Эркинов (Темиров, 73), Черан (Мираҳмадов, 82).
"Динамо": Бойко, Кендзера, Забарний, Сирота, Караваев, Андриевский, Шапаренко, де Пена, Антюх, Витиньо, Кулач.
Захирадан тушганлар: Сидорчук, Дубинчак, Буяльский, Беседин, Ванат, Нешерет, Боль, Попов.