Жамоамиз Туркия йиғинини давом эттирмоқда ва жума кунги машғулотни клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов кузатди.
Жамоани йиғиннинг сўнгги кунларида кўриш учун Туркиянинг Белек шаҳрига етиб борди. Шанба куни "Пахтакор" Украинанинг "Динамо" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади. У мазкур беллашувни бевосита стадиондан кузатиб боради. "Пахтакор" ФК раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг топшириғига кўра, жамоа учун Туркияда ташкил этилган йиғиндаги шароитларни кўздан кечириш, жамоа келажаги бўлган ёш иқтидорларни руҳан қўллаш мақсадида Дилшод Каримов Туркияга етиб борганини таъкидлаб ўтиш жоиз.