Клуб янгиликлари

Ёшлар дербисида ютқаздик

Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиз "Бунёдкор"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

11-турда "Бунёдкор" меҳмони бўлган ёшларимиз мағлубиятга учрашди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда мезбонлар кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ҳар икки бўлимда биттадан гол урган рақиб ғалабага эришди. Дастлаб Мавлоновнинг тўпи Азимовга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. 75-дақиқада эса Камолов пенальтидан унумли фойдаланиб, ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 2:0.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 2:0 (1:0)
16 май. Тошкент. "Бунёдкор" академияси. 561 томошабин.
Ҳакам: Акмал Эргашев (Тошкент) - 8,1.
"Бунёдкор": Ҳамроев, Мўйиддинов, Мавлонов (Р.Йўлдошев, 72), Икромов (Мусажонов, 79), Камолов, Эсонқулов (Мадраҳимов, 46), Иззатов (Розиқов, 46), Ғиёсов (Усмонов, 68), Мирабдуллаев (Мираҳмадов, 46), Ғофуров, Азимов.
"Пахтакор": Раимов, И.Йўлдошев (Раҳимов, 80), Эрмаматов, Сатторов, Авилов (Р.Жўраев, 46), Юсупов (Ғанихонов, 68), Асқаров, Искандеров (Г.Аҳмедов, 46), Собиржонов (Акопов, 88), Саъдиллаев, Маҳмудҳожиев (Соатов, 88).
Голлар: Азимов, 38 - 1:0. Камолов, 75-пен - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Юсупов, 4. Собиржонов, 22. Ғиёсов, 44. Розиқов, 58. Эрмаматов, 60. Камолов, 71. Р.Йўлдошев, 90+3.