ТФА Кубоги финалида жамоамизнинг ёшлар таркиби "Бунёдкор" билан беллашадиган бўлди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида U-21 жамоамиз "Локомотив"дан 0:1 ҳисобида енгилди. Ягона гол Имомов ҳисобига ёзилди. Ёшларимиз аввалги турдаёқ пешқадамликни нақд қилиб қўйишганди. Энди финал баҳсида 17 февраль куни "Бунёдкор" ёшлари билан бош соврин учун майдонга тушишади.
U-19 жамоаси эса "Чиғатой" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоамиздан голлар Усмонов ва Соипов томонидан урилди.
"ЛОКОМОТИВ" U-21 - "ПАХТАКОР" U-21 - 1:0
Гол: Иномов 63.
"ЧИҒАТОЙ" - "ПАХТАКОР" U-19 - 2:2 (1:0)
Голлар: Комилов 32, 89 - Усмонов 74, Соипов 79.