Украиналик ҳимоячи Алексей Ларин "Шерлар" билан эркин агент сифатида бир йиллик шартномага имзо чекди.
28 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Украинанинг "Днепр" ва "Арсенал", Болгариянинг "Дунав" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаларида ўйнаган. Охирги клуби "Истиқлол"да ўтган мавсумда жами 38 ўйинда 2 тўп киритган. Чемпионлар Лигаси-2021да Ларин жамоаси таркибида ҳимоядаги ишончли ўйини билан намоён бўлганди.
Лариннинг "Пахтакор"даги фаолияти ғалаба ва совринларга бой бўлади деган умиддамиз.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Алексей!