30 ёшли болгариялик ҳимоячи жамоамиз билан 1+1 кўринишида шартномага имзо чекди.
"Шерлар"нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган Хаджиев тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди ва эркин агент сифатида "Пахтакор" футболчисига айланди. У фаолияти давомида Болгариянинг "Родопа", "Пирин", "Минёр", "Локомотив" ва "Берое", Германиянинг "Олбендург", Голландиянинг "Фортуна" ва Венгриянинг "Пушкаш Академия" клубларида ўйнаган. Профессионал фаолияти мобайнида клубларда 258 ўйинда 11 гол муаллифига айланган. Охирги жамоаси "Берое"да мазкур мавсумда 14 учрашувда майдонга тушган. Болгария миллий терма жамоасига 2019 йил жалб этилган.
Каменнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз ва у жамоамизга совринларни қўлга киритишда катта ёрдам беришига умид қиламиз.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Камен!