Клуб янгиликлари

Назорат ўйини. "Пахтакор" - "Уфа"

Клуб янгиликлари
10 февраль куни жамоамиз Россиянинг "Уфа" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

Ушбу клуб 2010 йил охирида Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида ташкил этилган ва Россия премьер-лигасида иштирок этади. "Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Остон Ўрунов айни пайтда жамоа сафида ўйнаб келмоқда. Ҳозиргача расмий ёки назорат учрашувларида жамоалар тўқнаш келишмаган.

"Пахтакор" - "Уфа" ўйини 10 февраль, пайшанба куни Белекдаги "Сусеси" стадионида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.