"Пахтакор" Туркиядаги йиғинда биринчи назорат беллашувида Украинанинг "Минай" клуби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин давомида тўпни назорат қилиш борасида яққол устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Биринчи бўлимда Темиров, Черан ва Рашидовнинг дарвозага аниқ йўллаган зарбаларидан кейин рақиб посбони жамоасини голлардан қутқариб қолди. "Минай"дан эса Госиннинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли ва ноаниқ чиқди.
Иккинчи бўлим мобайнида таркиб деярли алмаштирилди. Шерзод Аъзамов ўйинни тўлиқ ўтказган ягона футболчи бўлди. 75-дақиқада беллашувдаги ягона гол урилди. Шаркичнинг зарбасидан сўнг ҳимоячининг қўлига тўп теккани учун белгиланган пенальтидан Оливернинг ўзи унумли фойдаланди. Ушбу гол баҳсда ягона ҳолда сақланиб қолди.
Навбатдаги назорат ўйинида "Пахтакор" 10 февраль куни Россиянинг "Уфа" клубига қарши майдонга тушади.
Ўйиннинг эътиборли ҳолатларини ушбу ҳаволада томоша қилинг:
"ПАХТАКОР" - "МИНАЙ" - 1:0 (0:0)
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Сайфиев (Эргашбоев, 86), Ёқубов (Азмиддинов, 72), Аъзамов, Розиев (Алижонов, 46), Ҳамробеков (Холматов, 68), Собирхўжаев (Алибоев, 46), Рашидов (Файзуллаев, 72), Эркинов (Турғунбоев, 46), Черан (Мираҳмадов, 72), Темиров (Шаркич, 46).
Гол: Шаркич, 75-пен - 1:0.