Тошкентда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган мусобақа старт олди.
U-19 жамоаси гуруҳ босқичи 1-турида "Бунёдкор" U-21 жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Рустам Фомин жамоамиздан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда рақибдан Кирилл Волмухин мувозанатни тиклади. Шу тариқа дастлабки баҳсда академиямиз тарбияланувчилари бир очкога эга бўлишди.
"БУНЁДКОР" U-21 - "ПАХТАКОР" U-19 - 1:1 (0:1)
Голлар: Волмухин 54 - Фомин 13.