Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз "Бунёдкор"дан устун келди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лигада 7-тур баҳслари давом эттирилди.

"Бунёдкор" билан беллашган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари 4:3 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритишди. Натижа 3:3 бўлиб турган пайтда 28-дақиқада Муҳаммад Зоировнинг голи жамоамизга ютуқ келтирди. Бунгача Феруз Фахриддинов, Дилшод Ирсалиев ва Константин Свиридовнинг тўпларига рақиблар ҳам уч марта жавоб беришганди. Муҳим ғалабадан кейин 18 беллашувда 39 очко тўплаган жамоамиз 4-ўринни эгаллаб турибди. Тур доирасидаги сўнгги баҳс 7 февраль куни "Хуахин-Жиззах"га қарши ўтказилади.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 4:3 (3:2)
Голлар: Фахриддинов 2, Ирсалиев 14, Свиридов 20, Зоиров 28 - Раҳмонбердиев 14, 15, Нажимов 22.