Ушбу мавсумда "Пахтакор" асосий таркиби мураббийлар штабида фаолият юритадиган мутахассислар билан таништириб ўтамиз.
Шимолий македониялик бош мураббий Славче Войнескига ҳамюрти Никола Карчев (ёрдамчи), туркиялик Дуняжан Чичекверди (жисмоний тайёргарлик) ва Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи) ёрдам беради. Карчев футболчилик фаолиятидан кейин Германиянинг "Бювингхаузен" ва Македониянинг "Кадино" клубларида ишлаган. Чичекверди Туркиянинг "Генчлербирлиги", "Коняспор", "Эрзурумспор", "Денизлиспор" клубларида фаолият юритган. Иванков эса бир йиллик танаффусдан сўнг яна "Пахтакор"га қайтди. Аввалги йилда ишлаган Юрий Сиянов ҳам фаолиятини клубимизда давом эттирмоқда.