Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси "Нефтчи"дан устун келди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лигада 7-тур ўйинларига старт берилди.

Дастлабки баҳсда "Нефтчи" билан кураш олиб борган жамоамиз 8:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг ўзида баҳс тақдири амалда ҳал этилди. Голларни Муҳаммад Зоиров ва Алишер Иброҳимов иккитадан киритган бўлса, Севастян Можаев ва Сардор Бобожонов биттадан тўп уришга эришди. Яна икки гол рақиб ўйинчилари томонидан ўз дарвозасига киритилди. 17 беллашувда 36 очко тўплаган жамоамиз 4-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги учрашув эртага, 5 февраль куни "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтади.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 8:4 (6:1)
Голлар: Зоиров 2, 18, Иброҳимов 7, 17, Юсупжонов 19-авт, Можаев 20, Саиджонов 35-авт, Бобожонов 37 - Ҳасанов 9, Каримов 28, Бобожонов 35, Абдураҳмонов 38.