Клуб янгиликлари

Сардор Рашидов "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Клуб янгиликлари
Тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини "Шерлар" сафида давом эттиради.

Ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам "Пахтакор" сафида ўтказадиган бўлди. У 2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалги мавсумда Сардор жамоамиз таркибида 9 беллашувда 2 гол муаллифига айланган ва кейинчалик "Кувайт" клубига кўчиб ўтганди. Рашидов эркин агент сифатида "Пахтакор" сафини тўлдирди. Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, "Шерлар" учун совринлар ютишга ёрдам беради.

"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Сардор!