Клуб янгиликлари

Тарихий ўйинлар: "Шахтёр" устидан МДҲ Чемпионлари Кубогидаги ғалаба

Клуб янгиликлари

2003 йил Москвада бўлиб ўтган МДҲ Чемпионлари Кубогида "Пахтакор" Украинанинг "Шахтёр" жамоасини 2:0 ҳисобида доғда қолдирган.

Гуруҳ босқичининг 1-тур доирасида ўтказилган беллашувда донецкликлар "Пахтакор"га қарши асосий таркибда ҳаракат қилишган. Кескин кечган ўйин тақдирини охирги дақиқаларда Марат Бикмаев ва Миржалол Қосимов томонидан киритилган икки тўп ҳал қилган. "Пахтакор" тарихининг ёрқин саҳифаларидан ўрин олган мазкур беллашувни ушбу ҳаволада тўлиқ ҳолда томоша қилинг ва яқин мозийни ёдга олинг.


"ШАХТЁР" (Донецк, Украина) - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0).
2003 йил 18 январь. Москва. "Олимпийский" СМ. 2500 томошабин.
Ҳакам: Сухина (Россия).
Голлар: Бикмаев, 90 - 0:1. Қосимов, 90+3 - 0:2.
"Шахтёр": Шутков, Старостяк, Левандовски (Окоронкво, 46), Пажин, Попов (Ндиай, 46), Тимошук, Пуканич, Гай (Бахарев, 46), Агахова, Брандау (Воробей, 46), Белик.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Анвар Ғофуров, Владислав Кирьян (Виталий Жалилов, 90), Сервер Жепаров (Марат Бикмаев, 87), Темур Кападзе, Леонид Кошелев, Анвар Солиев (Бахтиёр Ҳамидуллаев, 57), Александр Крохмаль (Миржалол Қосимов, 57).