Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Туркиядаги рақиблари орасида ўзгариш

Клуб янгиликлари
Жамоамиз 5-20 февраль кунлари Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Аввалроқ йиғин доирасидаги назорат баҳслари ҳақида маълумот бергандик. 10 февраль куни Москванинг "Динамо" клуби билан ўтадиган баҳс бекор қилинди ва ушбу санада "Шерлар" РПЛнинг бошқа бир жамоаси "Уфа"га қарши майдонга тушади. Шунингдек, 7 февраль куни Украина премьер-лигаси вакили "Минай" билан учрашув ташкил этилади.

7 февраль
"Пахтакор" - "Минай"
10 февраль
"Пахтакор" - "Уфа"
15 февраль
"Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси
19 февраль
"Пахтакор" - "Динамо" Киев