Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 26 январь куни "Янгиер" билан ўйнайди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз чоршанба куни назорат ўйинида майдонга тушади.

Дастлабки назорат баҳсида "Пахтакор"га "Янгиер" рақиб бўлади. Беллашув Қибрайда 26 январь куни соат 13:00да старт олади. Мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи Қибрайда февраль ойи бошигача давом этади. 5-20 февраль кунлари эса Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин давом эттирилади.