Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Питер Хюистра билан илиқ хайрлашди

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг собиқ бош мураббийи клубдаги фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдирди.

"Пахтакор" билан шартномаси якунлангани сабабли собиқ бош мураббий Питер Хюистра билан ҳамкорлик тўхтатилганди. Бугун голландиялик мутахассис клуб офисига ташриф буюриб, жамоада олиб борган 4,5 йиллик фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдирди. Клубда ва жамоанинг барчанинг бирдек жипслашгани, муҳит худди оиладек бўлгани туфайли натижалар юқори бўлганини эътироф этди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам Хюистрага "Пахтакор"даги самарали фаолияти учун раҳмат айтиб, унга ўзбек миллий тўни ва дўпписи эсдалик учун топширилди.

Питер Хюистранинг кейинги фаолиятида омад тилаб, унга бахт ва соғлиқ тилаб қоламиз.