Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 6-турни мағлубиятсиз ўтказишди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футзал жамоаси олий лига 6-турида АГМК ва "Локомотив" каби кучли жамоалар билан тўқнашиб, мағлубиятга учрамади.

Дастлабки беллашувда "Насаф" билан тўқнаш келган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари кескин кечган баҳсда 5:3 ҳисобида зафар қучишди. Ўйин охирларида Феруз Фахриддинов ва Константин Свиридов томонидан урилган голлар жамоамизга ғалаба келтирди.

Иккинчи баҳсда тур мезбони АГМКга қарши учрашувда футзалчиларимиз ирода кўрсатишди. Ҳисобда икки тўп фарқи билан ортда борган жамоамиз иккинчи бўлимда мувозанатни тиклади. Муҳаммад Зоиров, Шерзод Мустафоев ва Константин Свиридов рақиб дарвозасига киритилган тўплар муаллифи бўлди.

Учинчи беллашувда "Локомотив" билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Бу сафар ҳам Свиридов ўйин охирида гол уриб, жамоамизга бир очко тақдим этди. 16 баҳсда 33 очко тўплаган "Пахтакор" турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 5:3 (3:2)
Голлар: Зоиров 4, 16, Фахриддинов 9, 36, Свиридов 38 - Ҳалимов 2, Полвонов 19, 23.

АГМК - "ПАХТАКОР" - 3:3 (2:1)
Голлар: Абдураҳмонов 2, Абдувалиев 9, Иброҳимов 27 - Зоиров 19, Мустафоев 27, Свиридов 30.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 2:2 (1:0)
Голлар: Зоиров 10-авт, Усмонов 38 - Можаев 27, Свиридов 40.