Ярим ҳимоячи Икром Алибоев жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Алибоев эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди ва бир йиллик шартнома имзолади.
28 ёшли футболчи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналади ва Алибоев ўзининг илк жамоасига қайтди деб айтиш мумкин. Икром ҳозиргача Суперлигада 97 беллашувда 11 гол муаллифига айланган. Уч мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор эса Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб бўлган.
Охирги уч мавсумни Алибоев Жанубий Кореяда "Сеул" ва "Тежон Ситизен" клубларида ўтказиб, 63 учрашувда иштирок этди. Чемпионлар Лигасида жами 20 баҳсда майдонга тушган ва унинг тажрибаси "Пахтакор"га ҳам асқотишига умид қиламиз. Икром "Шерлар" сафида совринларга эга чиқишига ишониб қоламиз.
"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Икром!