ОЧЛдаги рақибларимиз кеча ўз ўйинларини ўтказишди.
Қатарнинг "Дуҳайл" жамоаси чемпионат 15-турида "Сайлия" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 15 учрашувда 33 очко тўплаган "Дуҳайл" пешқадамлик қилмоқда, бироқ жамоа иккинчи ўринда кетаётган "Садд"дан 4 беллашув кўпроқ ўтказиб, 2 очко кўп жамғарган. Жамоа ҳужумчи Майкл Олунга 15 баҳсда 17 гол муаллифига айланган.
"Сепахан" эса Эрон Кубоги нимчорак финалида "Алюминий Арак" жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Исфахонликлар Эрон чемпионатида 15 ўйинда 29 очко тўплаб, учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Пешқадам "Истиқлол" 6 очко кўпроқ жамғарган.