Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "D" гуруҳида ўйнайди

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, "Пахтакор" "D" гуруҳида Қатарнинг "Дуҳайл", Эроннинг "Сепахан" ва плей-офф беллашувида ўйнайдиган Саудия Арабистонининг "Ал Таъавун" ёки Суриянинг "Ал Жаиш" клублари билан тўқнаш келади.

Гуруҳ босқичи баҳслари 7-27 апрель кунлари марказлашган тартибда ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтадиган мамлакатлар номи ОФК томонидан кейинроқ эълон қилинади. Нимчорак, чорак ва ярим финал учрашувлари 2023 йилнинг февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган.

1-тур
"Пахтакор" - "Сепахан"

2-тур
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур
"Дуҳайл" - "Пахтакор"

4-тур
"Пахтакор" - "Дуҳайл"

5-тур
"Сепахан" - "Пахтакор"

6-тур
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби