Клуб янгиликлари

Тарихий ўйинлар: Дубайда "Ал Аҳли" мағлуб этилган баҳс

Клуб янгиликлари

Жамоамиз тарихида муҳим ўрин тутган беллашувларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

2009 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Пахтакор"да Дубайда БААнинг етакчи клубларидан бири саналган "Ал Аҳли"га қарши майдонга тушган. Сафарда ўйнаган бўлишига қарамай, жамоамиз ҳужумкор футбол кўрсатишга интилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучган. Голлар Одил Аҳмедов ва Зайниддин Тожиев ҳисобига ёзилган. Ушбу беллашувда майдонга тушган футболчилардан айни пайтда Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Дарко Маркович ва Станислав Андреев фаолиятини футболчи сифатида давом эттириб келмоқда.

Ўйинни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

"АЛ АҲЛИ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
2009 йил 10 март. Дубай. "Рашид" стадиони. 2551 томошабин.
Ҳакам: Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Ҳилоли (Оман).
"Ал Аҳли": Обаид Тавила, Ҳолид Муҳаммад, Обайд Халифа, Али Аббос, Барэ Спиндлер (Аҳмад Ҳалил, 69), Файсал Ҳалил, Ҳосни Абдурабу, Бадир Журайши, Юсуф Жобир, Исмоил Ал Ҳаммади (Милад Мидавуди, 65), Кледерсон (Ҳассан Ал Балуши, 76).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Боян Миладинович, Илҳом Суюнов, Дарко Маркович, Дилшод Шарофетдинов (Зайниддин Тожиев, 56), Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Ильдар Магдеев, Александр Гейнрих (Фарҳод Тожиев, 64).
Голлар: Аҳмедов, 25 - 0:1. З.Тожиев, 67 - 0:2. Ҳосни Абдурабу, 89 - 1:2.