Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 5-турда ҳар икки баҳсда ғалаба қозонишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси олий лига 5-тур ўйинларининг ҳар иккисида зафар қучди.

Биринчи учрашувда "Динамо" билан тўқнаш келган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари кескин ўтган беллашувда 6:5 ҳисобида қийин ютуқни қўлга киритишди. Ғалаба голини жамоамиз охирги дақиқаларда уришга эришди. Алишер Иброҳимов хет-трик қайд этган бўлса, Заҳриддин Абдувалиев, Феруз Фахриддинов ва Константин Свиридов биттадан тўп киритди.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" - 6:5 (2:1)
Голлар: Иброҳимов 8, 23, 25, Абдувалиев 16, Фахриддинов 35, Свиридов 39 - Эшонқулов 2, 34, Ражабов 21, Худойбердиев 31, Беркинов 40.

Иккинчи ўйинда "Строитель-Зарафшон" 6:2 ҳисобида доғда қолдирилди. Константин Свиридов дублга эришган бўлса, Алишер Иброҳимов, Феруз Фахриддинов, Муҳаммад Зоиров ҳамда Акмал Элмуродов биттадан тўп киритишга муваффақ бўлди. 13 баҳсдан кейин 28 очко тўплаган футзалчиларимиз турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб туришибди.

"СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН" - "ПАХТАКОР" - 2:6 (1:2)
Голлар: Йўлдошев 20, Ҳайдарқулов 26 - Иброҳимов 15, Фахриддинов 16, Зоиров 22, Свиридов 30, 40, Элмуродов 33.