22 ёшли футболчи "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.
Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган Ўлмасалиев эркин агент сифатида "Пахтакор" сафига кўчиб ўтди ва икки йиллик келишув имзолади. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган Авазбек Суперлигада дебютини 17 ёшида "Нефтчи" таркибида нишонлаган. Суперлигада ҳозирга қадар "Нефтчи", "Локомотив" ва "Бунёдкор" сафида 63 учрашувда 8 гол муаллифига айланган.
Ёш футболчи жамоамиз билан кўплаб совринларга қўлга киритишига умид қиламиз.
"Шерлар" сафига хуш келибсан, Авазбек!