Клуб янгиликлари

Николай Ширшов ҳаётдан кўз юмди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди. 

1992-99 йиллар мобайнида жамоамиз сафида чемпионатларда 171 ўйинда майдонга Ширшов чап қанот ҳимоясидаги ажойиб ўйини билан мухлислар меҳрини қозонганди. У "Пахтакор" билан икки карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. "Пахтакор"дан сўнг кўп йиллар "Ростов"да ўйнаб, жамоа афсоналаридан бирига айланган. 

"Пахтакор" футбол клуби Николай Ширшовнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига таъзия изҳор қилади. Унинг жамоамиз учун амалга оширган хизмати ҳеч қачон унутилмайди.