Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 4-тур ўйинларида ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз Жиззахда ўтган турнинг ҳар икки баҳсида зафар қучишди.

Биринчи беллашувда "Строитель-Зарафшон" билан баҳслашган жамоамиз 7:2 ҳисобида ютуққа эришди. Биринчи бўлимдаёқ уч тўп фарқи билан олдинга ўтиб олган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари йирик устунликни қийинчиликсиз сақлаб қолишди. Дилшод Ирсалиев уч гол киритган бўлса, Муҳаммад Зоиров, Шоислом Шобаҳромов, Заҳриддин Абдувалиев ва Шерзод Мустафоев ҳисобига биттадан гол ёзилди.

"ПАХТАКОР" - "СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН" - 7:2 (4:1)
Голлар: Зоиров 2, Ирсалиев 3, 4, 20, Шобаҳромов 27 Абдувалиев 32, Мустафоев 34 - Равшан Толибов 5, 33.
"Пахтакор": Анваров, Фахриддинов, Зоиров, Свиридов, Иброҳимов.
Захира: Ирсалиев, Усмон, Ҳасанов, Бобожонов, Комилов, Элмуродов, Шобаҳромов, Мустафоев, Абдувалиев.

Иккинчи учрашувда эса "Динамо" устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қўлга киритилди. Муҳаммад Зоиров дублга эришди. Акмал Элмуродов, Константин Свиридов ва Илҳом Комилов биттадан тўп киритди. Жамоамиз 11 учрашувда 22 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди.

"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" - 3:5 (1:3)
Голлар: Фахриддинов 12, Эшонқулов 22, 39 - Элмуродов 8, Зоиров 15, 28, Свиридов 18, Комилов 40.
"Пахтакор": Анваров, Фахриддинов, Зоиров, Свиридов, Иброҳимов.
Захира: Ирсалиев, Усмон, Ҳасанов, Бобожонов, Комилов, Элмуродов, Шобаҳромов, Мустафаев, Абдувалиев.