Клуб янгиликлари

"Пахтакор" жамоа либослари масаласида "Teamsport" компанияси билан ҳамкорлик қилади

Клуб янгиликлари

2022 йилги мавсумда жамоаларим одатдагидек "Адидас" брендидаги либослардан фойдаланади.

Ушбу бренд либосларини олиб келишда клубимиз "Teamsport" компанияси билан ҳамкорлик қилади. Жамоаларимизга мавсум давомида зарур бўладиган ўйин ва машғулот кийимларини айнан ушбу компания етказиб бериши борасида келишувга эришилди.