Клуб янгиликлари

Диёр Холматов билан шартнома икки йилга узайтирилди

Клуб янгиликлари
Ярим ҳимоячи "Пахтакор" билан келишувни яна икки мавсумга узайтирди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Диёр Холматов 2020 йил асосий жамоа таркибида дебютини ўтказди. Айни пайтгача жами 31 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифи бўлди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан клубимиз ўртасидаги келишув икки йилга узайтирилди ва Холматов 2023 йил охирига қадар "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилишда давом этади.